This version of the page http://www.ozodlik.mobi/a/28256532.html (0.0.0.0) stored by archive.org.ua. It represents a snapshot of the page as of 2017-02-02. The original page over time could change.
"Қамчиқ" довонида юк поездини кўчки босиб қолгани фош бўлди

Линклар

  • Бош мавзуларга ўтинг
  • Асосий навигацияга ўтинг
  • Қидиришга ўтинг
  • toggle main navigation
  • На Русском
изланаётган матн...
Ўзбекистон

"Қамчиқ" довонида юк поездини кўчки босиб қолгани фош бўлди


  • Facebook-да ўртоқлашинг
  • Odnoklassniki-да ўртоқлашинг
  • Telegram-да ўртоқлашинг
  • Google+да ўртоқлашинг
  • Twitter-да ўртоқлашинг
  • Дўстингизга юборинг

Озодлик эга бўлган маълумотга кўра, Андижон-Тошкент йўналишида 23 январдан поездлар қатновининг вақтинча тўхтатилишига Қамчиқ давонида кўчки боис 41та вагондан иборат юк поездининг ағдарилгани ва темир йўл инфратизими шикастлангани сабаб бўлган. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонидан ўтувчи Ангрен-Поп темир йўлида юк поездини кўчки босиб қолгани акс этган фотосуратлар ҳам пайдо бўлди.

23 январь куни зилзила туфайли рўй берган кўчки сабаб "Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл йўналишининг янги очилган Кўл станциясига яқин ҳудудда тоғ жинслари ҳаракатга келиб кўчки содир бўлган.

Оқибатда темир йўлнинг шу қисмида ҳаракатланаётган 41та вагондан иборат юк поездини кўчки босиб қолган.

Поезднинг бир нечта вагонлари ағдарилган. Кўчки оқибатида электрлаштирилган темир йўлга ҳам шикаст етган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги Озодлик манбасига кўра, темр йўлда 150 минг куб метрдан зиёд кўчки юзага келган. Ҳозирга қадар темир йўлга ағдарилган 10 минг куб метр кўчки тозаланган.

Поезднинг бир нечта вагонлари ағдарилган. Кўчки оқибатида электрлаштирилган темир йўлга ҳам шикаст етган.

Озодлик манбасига кўра, кўчки остида қолган поезднинг саккизинчи, тўққизинчи юк вагонлари ағдарилган. Ўнинчи вагон ёнбошлаган.

Ҳозирга қадар составнинг еттита вагони узилиб, Ангрен станциясига олиб келинди.

Қолган вагонлар ҳам хавфсиз жойга олиб ўтилган. Ҳодиса жойида ағдарилган тўртта вагон қолмоқда.

Кўчки темир йўл ва электр тармоғига ҳам шикаст етказган. Ҳозир кўчки оқибатларини тиклаш давом этмоқда.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонидан ўтувчи Ангрен-Поп темир йўлида юк поездини кўчки босиб қолгани акс этган фотосуратлар ҳам пайдо бўлди.

41та вагондан иборат юк поездини кўчик босиб қолган

23 январь куни Ўзбекистоннинг Қирғизистонга яқин ҳудудларида 3-4 балли ер ости силкиниши рўй бергани ҳақда Озодлик хабар берганди.

Кўчки шу ер силкиниши натижасида рўй бергани айтилмоқда. Поезд ҳалокати ортидан Андижон-Тошкент орасида темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати 23 январь куни эрталаб соат 8 дан “Тошкент-Андижон” йўналиши бўйича поезд қатнови "профилактика мақсадида" вақтинча тўхтатилганини билдирганди.

Айни пайтда мазкур йўналишда поездлар қатновининг қачон тикланиши номаълум бўлиб қолмоқда.

Алоқадор

  • "Ангрен-Поп" туннели қурилиши мураккаблиги бўйича дунёда 8-ўринга қўйилди

  • "Ўзбекистон темир йўллари" жорий йилда 803 миллион АҚШ долларини ўзлаштирмоқчи

  • Қамчиқ туннели: Мустақилликка совға, маскасиз ишчилар, ўмарилган ойлик

  • Хитой 2015 йилда Янги ипак йўли лойиҳасига 15 миллиард доллар сарфлади

  • Тошкент-Андижон йўналишидаги илк поезд Андижонга етиб борди

  • Августда очилган Андижон-Тошкент поезди қатнови номаълум муддатга тўхтатилди

Links

  • Қамчиқда юк поездини кўчки босиб қолди

SizdanTelegram

  • "Автостоянка талабга жавоб бермаслиги сабаб “Дамас” ариққа тушиб кетди"

  • "Қишлоғимиздаги блокпост аҳолини қийнамоқда"

Тафсилотлар

Кўрмай қолган бўлсангиз

  • Тошкент АҚШ ширкатларига “энг қулай шартлар” яратиб беришни ваъда қилмоқда

  • OzodMikrofon: "Менга қарз илган электрчиларнинг ўзини қарздор қилиб қўйдим"

  • Андижонда имомлар "беш вақт мажлис ўқиб", мақола ёзаяпти, моддий ёрдам уюштираяпти

  • “Сомон Эйр” Душанбе - Тошкент рейсига чипта сота бошлади

  • Ўзбекистонда талабалар келажакда бир хил стипендия олиши мумкин

Бошқа мавзулар

Recommended

  • Ўқитувчи - қурувчи, фаррош ва яна...

Шарҳларни кўрсатинг

Back to top
XS
SM
MD
LG