This version of the page http://www.ozodlik.mobi/a/28238394.html (0.0.0.0) stored by archive.org.ua. It represents a snapshot of the page as of 2017-02-02. The original page over time could change.
Истанбулда 39 одамни ўлдирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди

Линклар

  • Бош мавзуларга ўтинг
  • Асосий навигацияга ўтинг
  • Қидиришга ўтинг
  • toggle main navigation
  • На Русском
изланаётган матн...
Ўзбекистон

Истанбулда 39 одамни ўлдирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди

  • Элмурод

Гумонланувчининг қўлга олинган ва олингунга қадар полиция ихтиëрида бўлган суратлари турк матбуотида кенг ëйинланди.

  • Facebook-да ўртоқлашинг
  • Odnoklassniki-да ўртоқлашинг
  • Telegram-да ўртоқлашинг
  • Google+да ўртоқлашинг
  • Twitter-да ўртоқлашинг
  • Дўстингизга юборинг

Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилиб¸ 39 одамни ўлдирганликда гумонланаëтган шахс шаҳарнинг Эсенюрт туманида қўлга олинди. Истанбул ҳокими Васип Шаҳиннинг 17 январь куни маълум қилишича, қўлга олинган одам Ўзбекистон ватандоши Абдулқодир Машариповдир. ИШИДга мансублиги айтилаётган мазкур шахснинг лақаби Абу Муҳаммад Хуросоний бўлган.

Гумонланувчининг ҳозирда полиция томонидан сўроқ қилинаëтгани айтган Бош вазир Бенали Йилдирим¸ тергов бу ҳужум ортидаги "кучлар"ни аниқлашга ëрдам беришига умид билдирди.

СNN Turk телеканалининг 17 январь куни эрталаб билдиришича, Ўзбекистон ватандоши экани айтилаётган Абдулқодир Машарипов Истанбулнинг Эсенюрт туманида яшайдиган Қирғизистон ватандоши бўлган дўстининг уйида полиция рейди пайтида қўлга олинган.

Hurriyet газетасининг ёзишича, рейд чоғида ҳужумчи билан бирга унинг 4 ёшли ўғли ва камида 4 одам қўлга олинган. НТВ телеканалига кўра, террорчиликда гумонланаётган одам қўлга олиниш пайтида полицияга қаршилик кўрсатган.

Сўнгги хабарларда Абдулқодир Машарипов билан бирга қўлга олинганлар орасида бир ироқлик эркак¸ шунингдек Миср, Сенегал ва Сомали ватандошлари бўлган аёллар борлиги айтилмоқда.

Истанбул ҳокими маҳаллий вақт билан 10.30 матбуот учун берган баёнотида махсус амалиёт пайтида қўлга олинган шахс Ўзбекистон ватандоши эканини айтди:

- Абдулқодир Машарипов, лақаби Абу Муҳаммад Хуросоний Абдул Қорий 1983 йилда Ўзбекистонда туғилган. Афғонистонда таълим олган.У тўрт тилни билган ва махсус таълимдан ўтган бир киши, -деди Истанбул ҳокими Васип Шаҳин.

Унга кўра, Машарипов яширинган уйдан 197 минг доллар, битта ўқотар тўппонча, битта травматик тўппонча, дрон ва симкарталар мусодара қилинган.

-Террорчи қилган жиноятини тан олди. Айни пайтда унинг бармоқ излари ҳам мос тушди,- деди ҳоким..

Hurriyet газетасининг билдиришича, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ўз Twitter саҳифасида ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни тунги клубга ҳужум қилган шахснинг қўлга олингани билан табриклаган.

Аввалроқ турк матбуоти расмийларга таянган ҳолда Абдулқодир Машариповни қўлга тушириш учун минг кишилик махсус қидирув гуруҳи ташкил қилинганини билдирган.

Бундан ташқари, Машариповнинг хотини 1,5 ёшли қизи билан бирга полиция томонидан ҳибс қилинган эди. Машариповнинг рафиқаси полицияга турмуш ўртоғининг террорчилик нияти борлигини билмаганини айтган.

Босфор бўғози соҳилида жойлашган Reina тунги клубига янги йил кечаси автомат билан қуролланган шахс уюштирган ҳужум оқибатида камида 39 одам нобуд бўлган ва 69 одам жароҳат олган эди.

Ҳужум оқибатида юзага чиққан саросима пайтида ҳужумчи ғойиб бўлишга улгурган эди.

Сўнгги 16 кун мобайнида Истанбул полицияси Абдулқодир Машариповни қўлга олиш учун кўчалардаги кузатув камераларидан олинган 7200 соатга яқин видеотасвирни кўриб чиққан.

"Террорчининг миллати йўқ!"

Туркиядаги “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти раҳбари Адем Чевикнинг Озодликка айтишича, Истанбулда янги йил кечаси тунги клубга ҳужум қилган шахснинг қўлга олингани ҳақидаги хабарни Туркияда яшовчи ўзбек муҳожирлари ҳурсандчилик билан қарши олганлар.

“Ҳурсандмиз. Ўзбекистонлик муҳожирлар хавотирда эди. Улар террорчи тезроқ ушланиши учун дуо қилаётганди. Мана ушланди. Ўзбек муҳожирлари энди ҳурсанд, елкасидан катта юк ағдарилгандай бўлди, чунки улар тухмат остида қолаётган эди”, - дейди Чевик.

Бундан аввал Туркия махсус хизматлари Истанбул ва Туркиянинг бошқа шаҳарларида ўзбекистонлик муҳожирлар яшаган хонадонларда рейдлар уюштирган ва Алем Чевикни айтишича, элликка яқин муҳожир ҳужумга алоқадорликда кўрилиб ҳибсга олинган ва сўроқ қилинган.

Ўзбекистон фуқаролари Туркияга визасиз сафар қилишлари ва уч ойгача қолишлари мумкин. Минглаб ўзбекистонликлар Туркиянинг катта шаҳарларида савдо, туризм соҳасида нон топиб келадилар.

“Мен тўғриси бу хунрезликни ўзбекистонлик қилганига ишонмаётгандим. Афсус бунақалар миллатимизни, мамлакатимизни шарманда қиляпти. Мен бундайларга оғир жазо тайинланишини истайман”, - дейди Истанбулда яшовчи Илҳом.

Адем Чевикнинг айтишича, Туркия матбуотида террор уюштирувчининг миллатига эътибор қаратилиши бу ерда яшовчи ўзбек муҳожирларини иснодга қолдиргандай бўлди.

- Лекин бир алчақнинг у ëки бошқа миллат мансуби бўлиши ўзбекистонликларни иснодга келтира олмайди. Чунки террорчининг миллати йўқдир, - дейди Адем Чевик.

Ўзбекистон томони ҳозиргача Абдуқодир Машариповнинг ўз фуқароси эканини расман тасдиқламаган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси ходими Озодлик билан суҳбатда Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари Истанбулдаги ҳужум уюштирувчиси дея айтилаётган одамнинг қўлга олиниши юзасидан бирон-бир баёнот беролмаслигини айтди.

Турк расмийсининг сўзларига кўра, Машарипов Туркияга 2016 йил январида ноқонуний келган.

Ҳужум содир бўлган куни унинг Кўнё шаҳридан Истанбулга етиб келгани айтилганди.

Reina тунги клубига ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олганди.

Ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 40 одам яраланган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти хориж фуқаролари бўлган.

SizdanTelegram

  • "Туппа-тузук бино асоссиз буздирилиб, қишлоғимизга қабристон қиёфаси киритилди" 

  • "Андижонлик ўқитувчиларга фаррошлик мажбурияти юкланди"

Тафсилотлар

Кўрмай қолган бўлсангиз

  • Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳар хонадонни 100 тадан товуқ билан таъминлаш чорасини излаяпти

  • Қизини журналистлар калтаклаганини иддао қилган аёл Мирзиёевга шикоят қилди

  • Сергелида 50 йил олдин қурилган "времянка"ларни бузиш қишда ҳам тўхтагани йўқ

  • Тошкент АҚШ ширкатларига “энг қулай шартлар” яратиб беришни ваъда қилмоқда

  • OzodMikrofon: "Менга қарз илган электрчиларнинг ўзини қарздор қилиб қўйдим"

Бошқа мавзулар

Recommended

  • Москвада ўзбек муҳожирларини ким калтакламоқда?

Шарҳларни кўрсатинг

Back to top
XS
SM
MD
LG