Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг ҳақиқатан ҳам туб ислоҳотга муҳтож бўлиб қолгани, қишлоқ шифокор ва ҳамшираларининг қишлоқ хўжалиги ишларига мунтазам жалб қилинаётгани, врачлар иш ставкаларининг асоссиз камайтириб юборилгани, бу соҳадаги порахўрликка сабаб бўлаётган омиллар ва ўзбек шифокорининг бугунги муаммолари хусусида наманганлик врач-невропатолог Баҳодир Салимовнинг OzodNazarи.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни имзолаган фармонга кўра¸ 1 январдан бошлаб Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари солиққа тортилмайдиган 10 минимал ойлик (тахминан 1,5 миллион сўм) миқдорида қалам ҳақи ола бошлайди. "Ëпилиш арафасида турган Фанлар академиясига бундай эътибор¸ аслида¸ илмга эътибор бошланганидан дарак"¸ дейди тарих фанлари доктори Раҳмон Фармонов.
Россия олийгоҳлари 2016 йилда Ўзбекистондан тўрт мингдан кўпроқ талаба қабул қилган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев йил якунларига бағишланиб 20 декабрь куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида келтирган бу рақамларга кўра, жами Россияда 17 мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.
"Электр тармоқлари" унитар корхонасининг жойлардаги бўлимлари сайлов арафасида ишлаб чиқариш корхоналарига бериладиган электр токи қисқартирилиб, тежалган қувват аҳолига тақсимланганини билдирди. Озодликка келаётган хат-хабарларда сайлов арафасида 3-5 кунлаб узилмаган электр токи сайловнинг эртасигаёқ яна узила бошлаганидан шикоятлар битилган.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университет фойесидаги дўконда сотилаётган 12 варақли дафтар муқовасига Берунийнинг тасвири туширилган бўлиб¸ остига Абу Али Ибн Сино деб ëзилган. Муқовадаги ҳатони кўриб Озодликка ҳабар қилган Университетнинг филологоя факультетида ўқийдиган Жамшиднинг айтишича¸ дафтар университет фойесида бир ҳафтадан бери сотилмоқда.