якшанба, апрел 17, 2016 маҳаллий вақт 00:18
Радио эшиттиришлар
Сўнгги дастурни юклаб олинг
BahsOnline: Ўзбекистонда аёллар алоҳида бассейнларда чўмилсинми?
Ўзбекистон ҳокимият идоралари тўлиғича МХХ назоратига ўтдими?
Қандай тинглаш мумкин
Озодлик тўлқинлари


Озодлик 60 ёшда

 К.Клоуз: Мақсадимиз воқеликни қўрқувсиз ва бетараф ёритишдир!

Ўзбекистон

Озодликнинг Тошкентдаги илк мухбири

Ўзбекистон

Озодлик 60 ёшда: Тошкент бюросининг очилиши

Ўзбекистон

Озодликнинг хорижга қайтарилиши

OzodlikOnline

 Озодлик 60 ëшда: Нима қилдигу¸ нима қила олмадик?

Ўзбекистон

Озодлик 60 ёшда: Носир Зокир

Озодлик 60 ёшда

Горбачев даври - Озодликка янги мухбирлар олиб келди

Ўзбекистон

Озодлик радиоси ўзбек xизмати 60 ëшда

OzodlikONLINE

 2012 йилда Озодликдан нима изладингизу нима топдингиз?


Биз ҳақимизда


Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари ва мухбирлари қуйидаги принципларга риоя қилишлари шарт:

Аниқлик

Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари ўзларининг барча эшиттиришлари ва нашрларида (жумладан, интернет нашрларида ҳам) бераётган маълумотларнинг аниқ (ишончли, ҳаққоний) бўлиши учун ҳаракат қиладилар. Бирор воқеанинг муҳим жиҳатлари хусусида жиддий шубҳа ёки ихтилоф пайдо бўлган пайтда эфирга берилаётган маълумот камида иккита мустақил манба томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.
Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари миш-миш ёки муҳим бўлмаган маълумотга асосланган материални эфирга бермайдилар ёки нашр қилмайдилар.
Йўл қўйилган хатоликлар имкон қадар тез фурсатда тузатилади.

Холислик

Турли воқеалар ва масалаларга ойдинлик киритишга ёрдам берувчи маълумотлар фактлар асосида, маъносига путур етказилмаган ва тарафкашлик йўл қўйилмаган ҳолда эфирга берилади.
Журналистлар барча масалада бир-бирига зид ёки фарқли фикрларни аниқ ва мувозанатли йўсинда тақдим этадилар. Агар мувозанат учун фикри муҳим бўлган бирор гуруҳ ёки якка шахс шарҳ беришдан бош тортса, буни эшиттириш ёки мақолада таъкидлаб ўтиш ўринли бўлади.
Озод Европа/Озодлик ўз телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришлари эфирга узатилаётган мамлакатларда ёки унинг ташқарисида фаолият юритаётган ҳар қандай сиёсий партия, иқтидордаги ёки мухолифатдаги гуруҳ, муҳожирлар ташкилоти ёки лоббичи ташкилот ёки диний гуруҳлардан мустақилдир. Озод Европа/Озодлик радиоси ҳеч қандай сиёсий, иқтисодий ва диний қарашни қўллаб-қувватламайди ва ҳимоя қилмайди.

Таҳлил, шарҳ ва таҳрир

Барча эшиттириш ва мақолаларда маълумотнинг аҳамияти ва оқибатларини тингловчи тушунишига ёрдам берувчи воқеа тарихига оид унсурлар ҳамда шарҳлар бўлиши керак. Фактларга асосланган лавҳа ёки мақолаларга журналистлар шахсий фикрларини аралаштирмасликлари ёки унга баҳо бермасликлари шарт.
Шахсий изоҳ беришдан мутлақо тийилиш керак. Озод Европа/Озодлик радиоси шахсий фикр-мулоҳазаларни қадрлайди. Фақат истисно ҳолларда - шўъба директори ёки эшиттиришлар бўйича директор тасдиқлаганидан сўнг - Озод Европа/Озодлик радиоси ходимлари шарҳ ёзишлари мумкин. Бошқа эскпертларнинг радио учун ёзган шарҳлари Озод Европа/Озодлик радиосининг профессионал стандартларига мувофиқ келиши керак.

Дастурларни олиб боришдаги оҳанг ва ҳурмат

Эшиттириш ва мақолаларда ҳар доим вазминлик ва мўътадил оҳанг сақланиши керак. Дастурлар маданиятга риоя қилинган ҳолда, асосли мубоҳасалар ва барча шахсларнинг инсоний ҳақлари ҳурмат қилинган ҳолда тайёрланиши керак. Эшиттириш ва мақолаларда бирор якка шахс ёки гуруҳ обрўсига путур етказувчи диний, миллий (этник), ижтимоий-иқтисодий ёки маданий ғализликлар бўлмаслиги ва омма томонидан қабул қилинган ҳурмат доирасидан ташқарига чиқилмаслиги лозим.
Эшиттириш ва мақолаларда низо ёки зўравонликни юзага келтирувчи материаллар бўлмаслиги керак.
Оммавий тартибсизлик ёки бошқа кескин вазиятлар ҳақидаги дастурлар мувозанатли ва фактларга асосланган бўлиши керак.

Тарафкашликдан тийилиш

Озод Европа/Озодлик радиоси ривожланган давлатларга хос бўлган демократия ва инсон ҳақларини қўллаб-қувватлайди. Бироқ Озодлик радиоси маълум сиёсат ёки қонунчиликнинг қабул қилинишини ёқлаб чиқмайди. Айни пайтда, Озод Европа/Озодлик радиоси лавозимга сайланадиган ёки тайинланадиган шахсларнинг ҳеч қайсисини қўллаб-қувватламайди ва уларга қарши ҳам чиқмайди.

Озод Европа/Озодлик радиоси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжуманининг Ҳельсинки Актида таъкидланган барча халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Бироқ эшиттиришлар ва мақолаларда айирмачилик сабаб-воситалари дастакланмайди ёки маъқулланмайди.
Озод Европа/Озодлик радиоси халқаро тан олинган меъёрлар доирасида барча халқларнинг ҳаракат эркинлиги ва миграция эркинлигини қўллаб-қувватлайди. Бироқ Озод Европа/Озодлик радиоси эшиттиришлари ёки нашрларида мамлакатдан қочиб кетишни ва ё эмиграцияни рағбатлантирувчи материаллар берилмайди.

Ахлоқ масаласи

Озод Европа/Озодлик радиоси ходимлари ва мухбирлари эшиттиришлар эфирга узатиладиган ёки ундан ташқарида бўлган ҳудудларда якка шахслар, гуруҳлар, сиёсий ёки тижорий давра вакиллари билан мулоқотда манфаатлар тўқнашуви юз бермаслиги ёки пайдо бўлмаслиги учун ўзларининг барча ҳатти-ҳаракатларида юксак ахлоқ меъёрларига риоя қиладилар.
Озод Европа/Озодлик радиосининг ходимлари ва барча мухбирлари жамоатчилик вакили мақомини суистеъмол қилмасликлари ёки ўз шахсий манфаатларини кўзлаб, Озод Европа/Озодлик радиоси обрўсидан фойдаланмасликлари керак. (Манфаатлар тўқнашуви қоидасига қаралсин).

  • Алоқа
  • Биз ҳақимизда
  • Қоидалар
  • Техник ëрдам
  • Озодликка кириш йўллари

Озодлик ҳақида

Браузерингизда JavaScript ўчирилган ëки компютерингизда Adobe's Flash Player нинг эски версияси ўрнатилган. Flash Player нинг янгисини бу ердан олиншингиз мумкин.
Озодлик президенти Кевин Клоуз билан суҳбатi
▶ || 0:00:00
... ⇱  
 
X
15.03.2013
17 йил муқаддам Озод Европа/Озодлик радиосининг Президенти Кевин Клоуз Озодлик радиосининг Тошкентдаги мухбирлик пункти очилиш маросимида иштирок этган, ўша кезда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан музокаралар ўтказган эди. Озодлик радиосининг 60 йиллиги муносабати билан интервю берган президент Клоуз ўшанда ҳам, ҳозир ҳам радионинг асл мақсади воқеликни холис ва ҳаққоний ёритиш эканини таъкидлади.

Озодлик бюроси очилган кун

Браузерингизда JavaScript ўчирилган ëки компютерингизда Adobe's Flash Player нинг эски версияси ўрнатилган. Flash Player нинг янгисини бу ердан олиншингиз мумкин.
  • 1996 йилнинг 17 апрелида Тошкентда Озодлик радиосининг мухбирлик пункти очилгани ҳақида "Халқ сўзи" газетасининг ўша йили 18 апрел кунги сонида чоп этилган расмий хабар.
  • Тошкентдаги бюронинг расмий очилиш маросимидан сўнг ўша вақтда Озод Европа/Озодлик радиоси президенти бўлган Кевин Клоуз билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўртасидаги музокаралардан хабар берган "Халқ сўзи" газетасининг 1996 йил, 18 апрел сони.
  • Икки президент ўртасидаги учрашув ҳақида расмий хабарни чоп этган "Народное слово" газетасининг 1996 йил, 18 апрел сони.
  • Президентлар Кевин Клоуз ва Ислом Каримов учрашув ҳақидаги расмий хабарни чоп этган "Ўзбекистон овози" газетасининг 1996 йил, 18 апрел сони.
  • Озодлик радиоси эшиттиришларини тинглаш учун расмий нашрларда берилган эълон.
  • "Халқ сўзи" газетасида Озодлик радиоси Тошкент бюросининг очилгани ҳақида чоп этилган мақола. Мақола муаллифи Султонмурод Олим.
  • "Халқ сўзи" газетасида Озодлик радиоси Тошкент бюросининг очилгани ҳақида чоп этилган мақоланинг давоми. Мақола муаллифи Султонмурод Олим.
  • 1997 йилнинг 14-16 январ кунлари Чехия республикасига сафар қилган президент Ислом Каримов Озодлик мухбирлари билан учрашган эди. Бу Озодлик радиосига президент Каримов берган интервюни тўлиқ чоп этган "Халқ сўзни" газетасининг 1997 йил, 28 январ сони.
  • 1997 йилнинг январ ойида Озодлик радиосига Ўзбекистон Президенти Каримов берган интервюнинг давоми. "Халқ сўзни" газетасининг 1997 йил, 28 январ сони.
  • 1997 йилнинг январ ойида Озодлик радиосига Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов берган интервюнинг давоми. "Халқ сўзни" газетасининг 1997 йил, 28 январ сони.
< ▶ || > 1/10
... ⇱   Титрни бекор қилиш Титр қўллаш

Озодлик бюроси ёпилган кун

Браузерингизда JavaScript ўчирилган ëки компютерингизда Adobe's Flash Player нинг эски версияси ўрнатилган. Flash Player нинг янгисини бу ердан олиншингиз мумкин.
  • Озодликнинг Тошкентдаги бюроси раҳбарининг хонаси. Ашёлар йиғиштирилган, компютерлар электрдан узилиб, қутиларга солишга ҳозирланаётган палла.
  • 2005 йилнинг 12 декабр кунига қадар Тошкент бюросига Раҳматжон Қўлдошев раҳбарлик қилди.
  • Тошкент бюросида икки етакчи мухбирдан бўш қолган иш ўрни.
  • Озодликнинг Тошкентдаги етакчи мухбирларидан бири бўлган Садриддин Ашур.
  • Озодликнинг Тошкентдаги етакчи мухбирларидан бири бўлган Абдувоҳид Ҳайит (Тўлқин).
  • Бу хонада Озодликнинг энг ёш ва фаол мухбирлари ишлаган. Суратда уларнинг компютерлари йиғиб олинаётгани акс этган.
  • Бу хона Тошкент бюросининг биринчи қаватида эди. Унда 10 га яқин мухбир ўтирарди.
  • Озодликнинг Тошкентдаги етакчи мухбирларидан бири бўлган Ҳусниддин Қутбиддинов (Шайбон).
  • Тошкент бюросининг микрофонлари йиғиб олинаётган студияси.
  • Тошкент бюроси ёпилишидан бироз олдин Озодликка арзини айтиб келган фуқаролар.
  • Ўзбекистон қамоқхонасида яқинлари билан учрашгач, қийноқлар ҳақидаги арз ва далиллар билан Тошкент бюросига келган фуқаролар.
  • Ўзбекистон қамоқхонасидан ҳукумат раҳбарларига сочиқда битилган шикоят мактуби. Уни маҳкумнинг яқинлари Тошкент бюросидаги Озодлик мухбирлари кўрсатиш учун келтирган эди.
  • Тошкент бюросида узоқ йиллар ишлаган Озодликнинг етакчи мухбирларидан бири Зикрилла Ишонч.
  • Озодликнинг Тошкентдаги мухбирлик пункти сўнгги иш кунида девордан олиниб, қутиларга жойланаётган ёрлиғи.
< ▶ || > 1/14
... ⇱   Титрни бекор қилиш Титр қўллаш