сешанба, август 26, 2014 маҳаллий вақт 08:27
Радио эшиттиришлар

Ўзбекистон / Муҳожиратдаги ўзбеклар

Владимирда нобуд бўлган ўзбеклар юртига жўнатилмоқда

Портлаш рўй берган бино.
x
Портлаш рўй берган бино.
Умидбек

Владимир вилоятида газ баллони портлаши натижасида нобуд бўлган беш нафар меҳнат муҳожирини Ўзбекистонга жўнатишга тайёргарлик кўрилмоқда. Шифохонада қолаётган яна икки ўзбекистонликнинг аҳволи ўртача оғирликда экани хабар қилинди.



Владимир вилояти бўйича Россия Тергов қўмитаси Мелехово қишлоғидаги портлаш оқибатида беш нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлгани ва яна икки нафари жароҳат олгани юзасидан дастлабки тафтиш натижаларини очиқлади.

Владимир вилояти Тергов қўмитаси матбуот хизмати раҳбари, адлия полковниги Ирина Минина, Озодлик билан суҳбатда, Ковров туманидаги “Россельхозхимия” корхонасидаги портлашда жароҳатланган ўзбеклар Россияда яшашга рухсатномаси бўлгани, бироқ бу корхонада меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаганини айтади.

- Ҳодиса жойида топилган портлаб кетган иккита газ баллони ва икки комфоркали плиткадан фойдаланилган маиший хизмат хонасида ишчилар яшаб келгани маълум бўлди. Улар бу ерда овқат тайёрлаган, яшаган, ишлаб чиқариш қўшни бинода бўлган. Улар ойна ювиш суюқлигини идишларга қуйиш билан шуғулланган. Россияда улар легал ҳолатда яшаб келган, аммо корхонада ишлашга рухсати бўлмаган. Ўзбекистон фуқароси бўлган 7 нафар  ишчи 2013 йилдан буён Россияда яшаб келган, биттаси ҳодисадан бир кун олдин Ўзбекистондан келган, дея маълумот берди Ирина Минина.

Тергов қўмитаси вакиласи ҳозирда “Россельхозхимия” кимё корхонасида текширув ишлари олиб борилаётгани ва хавфсизлик қоидаларини қўпол бузган раҳбариятни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи кўрилаётганини қўшимча қилди.

Ирина Минина ўзбекистонлик мигрантлардан соғ-омон қолган бир киши миграция қонунчилигини бузгани учун жавобгарликка, яъни 2 минг рубл жаримага тортилгани, шифохонада қолаётган иккита қонунбузар муҳожир масаласи уларнинг соғайиб кетганидан кейин ҳал этилишини билдирди.

Айни пайтда, Ўзбекистондан Владимирга қурбон бўлган ўзбек муҳожирларининг яқинлари етиб келгани маълум бўлди. Жабрланганлар масаласи билан шуғулланаётган Владимир шаҳридаги “Дўстлик” Ўзбеклар жамияти раиси ўринбосари Тўхтасин Дайдиев вазиятни бундай тасвирлайди:

- Ҳозир бевосита ҳужжат расмийлаштирилаяпти, жабрланганларнинг қариндошлари келган. Кимнингдир опаси, кимнингдир акаси, амакиси келган... Иш берувчи ҳам қўлидан келган ёрдамни кўрсатди. Болницада икки киши қолмоқда. Ўтган куни бориб кўрганимда, врачлар билан гаплашганимда, уларнинг аҳволи ўртача оғирликда – ёмон ҳам эмас, яхши ҳам эмаслигини кўрдим. Юзи, бели куйган,- дейди Тўхтасин Дайдиев.

Владимир вилояти Ўзбеклар жамиятида Озодликка Владимир вилояти Ковров тумани Мелехово қишлоғидаги “Россельхозхимия” корхонаси ҳудудида пропан газ баллони портлаши натижасида жабрланган ва нобуд бўлган ўзбекистонликлар рўйхатини тақдим этишди.


Ўлганлар:
Бобожонов Санъатбек Оллоёрович - Оилали, битта қизи бор.  
Жуманиёзов Шермат Сатимович - Оилали, бир уғил ва бир қизи бор.  
Қобулов Баҳодир Раҳимович  - Оилали, бир уғил ва иккита қизи бор.  
Худойшукуров Искандар Ибодуллоевич - Оилали, уч уғил ва бир қизи бор.   
Мирзаев Дилмурод Холмуродович - Оилали, бир уғил ва бир қизи бор.

Жароҳат олганлар:
Матчонов Усмонбек Исломбек ўғли - оиласиз.   
Тўраев Камолбек – оилали.

Портлаш содир бўлишидан бир неча дақиқа олдин ташқарига чиқиб, тирик қолган Курязов Хошимжон ҳам оилали – икки ўғил ва икки қизнинг отаси.

Жабрланган ва нобуд бўлган фуқаролар Ўзбекистоннинг Хоразм ва Навоий вилоятларидан экани маълум.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 2 февраль куни кечки соат 10 атрофида Владимир вилояти Ковров тумани Мелехово қишлоғидаги “Россельхозхимия” корхонаси ҳудудида пропан газ баллони портлаши натижасида юз берган ёнғинда икки қаватли бино қулаб тушди.

Келиб чиққан ёнғин оқибатида 4 ўзбекистонлик ҳодиса жойида куйиб ўлди, 3 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди.

Куйган меҳнат муҳожирларидан бирининг жони шифохонада узилди.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Инсон қаердан: Ер
09.02.2014 14:40
Америкада зопаркдан бир кичкина маймунча йўқолиб қолса дунё хабардор бўлади.Нега ўзбегистон фқороларини йилига минглаб ўлиги келябди,буни дунё билмаса хам ўзимизни мамлакат бошчиларимиз,депутатлар билса хам билмаганга олади?Инсонни қадри мунча паст бўлмаса бу ўлкада?ёки озайгани озайганми?

муаллиф: Инсон қаердан: Ер
09.02.2014 11:08
Эссиз ўзбеклар мусофирчиликда,бола чақа боқаман деб,ўлиги сарсон бўлиб.Қачон ўнгланамиз,кўзимиз очиладими?

муаллиф: ЛЕВ қаердан: УЙ
09.02.2014 01:27
ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДА БУЛСИН,ОИЛАЛАРИГА САБР ТИЛАЙМАН.ХАЛКИМИЗНИ НОЧОР КИЛГАНЛАРГА,ЖАМИИКИ ШАХИДЛАРИМИЗНИ ХУНИ УРАДИ,АЛБАТТА.

муаллиф: Мамаякуб Хамраев қаердан: Лангар Хатирчи
08.02.2014 23:02
Хурматли юртдошлар!Аввалам бор.билдираётган чукур таъзиямни мархумларнинг якинлари кабул килишсин,мархумларнинг жойлари жаннатдан булсин.Тугрисини айтадиган булсам,якин асрлар ичида халкимиз бундан ортик азоб ва хорликни курган эмас,юртимиз котталари билармикан.миллионлаб хамюртларимиз узга юртлар кучалари ва подвалларида хору-зорликда,ит азобида юришганини,баланд минбарлардан мактанишни боплайдиган ,когозга караб ёлгон айтадиган котталаримиз.мана шу мархумлар ризки хисобига олган касрлари ва хашаматли саройларида кандай яшашар экан ёки неча асрлар яшашмокчи.мархумларнинг кора куз фарзандларини энди ким таъминлайди? Бир-бирини кутар-кутар килаётган рахбарларимиз халкини ерга тикиб нималарга эришади!Биз шу кунларгача Президент бехабар деб келамиз,якин кунларда МХХ саъй харакатлари билан булган ва булмокчи булаётган ишлар ва ижобий харакатларни хам.тормоз килаётганликлари сезилиб колаяпдику.Битта менинг ва минглаб миллионлаб ватандошларим озодлиги ва тинчлигини пулга сотган Буритош Мустафоев ва хамтовокларини,аник фактлар такдим килинганда хам куллаётганлиги ва мансабида колдирираётганликлари мени лоълу-хайрон колдирди!Демак халкимиз,узгалар эшигида мардикор булиб колаверади,Президентни мен сайлаганман деб,Буритош акам жиноятларини давом эттираверади. Узбекистон бойликлари буйича дунёнинг биринчи унталигида,халкимизнинг асил йигит ва кизлари жахон буйлаб тарикдек сочилган,осилган,куйган ва улдирилган!Додингни кимга айтасан,ёлгон мехрни кетказади,келажагимизни бугунимиз белгилайди. http://Langarota.com

муаллиф: Qul қаердан: Quldoriston
08.02.2014 22:52
Yashasin ozodlik! Lekin bu so'z gaplarim nimaniyam o'zgartirardi. Axir Uzbda Osiyomaydan yo'q-ku?!

муаллиф: осмон қаердан: эр
08.02.2014 09:58
Факат ойларига сабр берсин

муаллиф: uzoooooooqdan қаердан: yupiter
08.02.2014 02:14
Allox sabr bersin yurtdoshlarimizga
Жавобан

муаллиф: Gulnor
09.02.2014 19:36
Shu sabrning mazasi qandai? U bilan qorin toighissa boladi? Unga o'ranib isinsa boladimi? Bola katta qilsa, ularni ilmli qilish uchun maktab madrasaga haq qilib bersa boladimi?

муаллиф: Бир банда
07.02.2014 21:10
Утганларни Аллох рахмат килсин, оилаларига сабр берсин. Инна лиллахи ва инна илахи рожийин. Шикаст еганларга хам узи шифо берсин. Амийн. Пешанада бор эканда, илож канча...
Жавобан

муаллиф: SAMEJON қаердан: USA: BROOKLYN NY
08.02.2014 05:49
ХУДО РАХМАТ КИЛСИН. ОЛЛОХУ АКБАР

муаллиф: Ali қаердан: Rossiya
07.02.2014 18:05
OLLOH O'ZINING RAHMATIGA OLGAN BULSIN.OMIN OLLOHU AKBAR.

Муаллифнинг бошқа мақолалари

  • МТС Ўзбекистонда 1 сентябрь куни иш бошламайди
  •  Москвада йўқолган қўқонлик Сарваржон қидирилмоқда
  •  Tataristonda o‘zbeklar politsiyaga hujum qilganlikda ayblandi
  •  Татаристонда ўзбеклар полицияга ҳужум қилганликда айбланди
  • Петербургда фаол ҳуқуқбон Махсуд Абдужабборов йўқолиб қолди
Бошқа мақолалар

Куннинг муҳим хабарлари 

Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма рўй берди

  • Украина президенти мамлакат парламентини тарқатиб юборди
  • Ўзбекистон ва Хитой янги газ қувури қуради
  • Эрон фаластинликларни қуроллантириш билан қўрқитмоқда
  • Киев: Россия томонидан Укрианага зирҳли машиналар колоннаси ўтди

Озодлик Фейсбукда

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

 

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида

Энг кўп ўқилган

  1.  Гулнора Каримова "итдан баттар аҳволда" ушлаб турилганини айтмоқда
  2. Тошкентда президентни қўриқлаган снайпер ўзини отгани хабар қилинди
  3. МХХнинг 12 ходими судланиб, Бекобод турмасига юборилди
  4. OzodNazar: “Гулнора Каримовадан қолган ишни Шавкат Мирзиёев қилаяпти”
  5. +18 Блог: Қайтарилган муҳожирларни липпаси қулфланганларга уйлантирмоқчилар